Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Кичик мактаб ёши укувчиларнинг хиссий-иродавий хусусиятлари

Автор:   •  Апрель 23, 2022  •  Доклад  •  698 Слов (3 Страниц)  •  196 Просмотры

Страница 1 из 3

КИЧИК МАКТАБ ЁШИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲИССИЙ-ИРОДАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Г.З.Зиявитдинова – ТДПУ стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси

       Ҳозирги замон ёшларини маънавий соғлом, иродаси мустахкам, замон талабларига хос этиб тарбиялаш муаммоси давлат миқёсидаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

       Инсон ҳаётида жавобгарлик, маъсулиятлилик ҳисси инсон иродасини шакллантирувчи, комил инсон бўлиб шаклланишида муҳим жихатлардан ҳисобланади.

       Жавобгарлик-иродавий сифатлар назариясидаги  мураккаб феноменлардан биридир. Уни   шахснинг ҳиссий ахлоқий ва дунё қараши томонларини узвий боғлиқлиги туфайли «юқори тартиб сифати» деб аташади. Бу сифат шахсни ўз хулқ атворини умум қабул қилинган ижтимоий меъёрларга буйсунтиришда ва ўз мажбуриятларини бажаришда, ўз хатти ҳаракатлари ҳақида жамият ва ўзи олдида ҳисоб беришга тайёрлигида акс этади.[1]

      Кичик мактабгача ёш даври бола ҳаётининг 7-8 ёшдан то 11-12 ёшгача бўлган даврини ўз ичига олади. Бу мактабдаги бошланғич таълим даври ҳисобланади. Бу даврда бола организмининг биологик интенсив ривожланиши содир бўлади.  Бу даврда содир бўладиган ўзгаришлар бу нерв тизимидаги ўзгаришлар суяк ва мускул тизимидаги ривожланиш, шунингдек ички органлар фаолиятининг ривожланиши. Боланинг умумий ривожланиши билан бирга содир бўладиган аҳамиятли танаффуслар, ҳаёт тарзини ўзгартириши, унинг олдида пайдо бўладиган баъзи мақсадлар шуни олиб келадики, унинг ҳиссий ҳаётин ўзгара бошлайди. Янги кечинмалар пайдо бўлади, янги ўзига жалб қилувчи вазифалар ва мақсадлар пайдо бўлади, қатор воқелик  ва ҳодисаларга, мактабгача ёшдаги бола учун умуман аҳамиятга эга бўлмаган томонларга янги ҳиссий  муносабат туғилади. Кичик мактаб ўқувчилари юқори эмоционаллиги билан фарқланадилар. Уларнинг идроки, кузатиши, тажрибаси, ақлий фаолияти, кучли кечинмалар билан  бойитилган.  Болалар ҳали ўзларининг ҳисларини жиловлай олмайди, уларни пайдо бўлишини назорат қила олмайди улар ўзларининг қувончлари қайғулари, ғами, қўрқуви, мамнуниятлари ва кўникмасликларини бевосита ва очиқдан-очиқ намоён этади. Кичик мактаб ўқувчилари ўзларининг ҳиссий нотурғунликлари, кайфиятларининг тез ўзгариши, жахлдорликка мойилликлари, қисқа муддатли ва кескин қувонч, ғазаб, ғам, қўрқувни пайдо бўлиши билан пайдо бўладилар.

        Тадқиқотлар натижасига кўра, у фақатгина ўзи бошидан кечирган ҳисларини гина тушунади. Бошқаларнинг кечинмалари унга маълум эмас, шунинг учун болага қўрқув, уят, камситиш, шодлик, оғриқни ҳис қилишга имкон яратиш керак. Фақат шундагина у бу ҳислар нима эканлигини тушунадилар.[2]

        Кичик мактаб ёшидаги болаларда ҳаддан ортиқ эмоционал хулқ атворлар улар учун бир ҳиссий фаолиятдан иккинчисига кескин ўтишни шунингдек, катта жисмлоний фаолликни хослигини кўрсатади. Ҳиссий соҳанинг иккинчи хусусияти ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олишидир. Қониқмаслик синф жамоасида бўлганда қўзғалиш шунингдек ҳисларини жиловлай олмаслик шу захотиёқ танбеҳга учрайди, мухокама ва хукм қилишга тўқнаш келади. Бу кичик мактаб ўқувчисини атрофдагилар хушламайдиган у ёки бу хулқ-атворларини яхши бошқара олади дегани эмас. У ўзининг қўрқуви нарозилиги, ҳафагарчилиги, ғазабини уларни босишга ҳаракат қилишига  қарамастан етарлича ёрқин ифода этади. Бу барча туйғулар уни тенгдошлари билан низолар вақтида аниқ номоён бўлади. Ўз ҳисларини бошқара олиш қобилияти йилдан-йилга яхшиланади.[3]

...

Скачать:   txt (9.2 Kb)   pdf (72.9 Kb)   docx (10.3 Kb)  
Продолжить читать еще 2 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club