Анализ участия Узбекистана на рынке еврооблигаций и эффективности использования привлеканных средств
Автор: zarinabonu25 • Декабрь 2, 2022 • Реферат • 1,511 Слов (7 Страниц) • 161 Просмотры
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕВРООБЛИГАЦИЯЛАР БОЗОРИДАГИ ИШТИРОКИ ВА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛИ
АНАЛИЗ УЧАСТИЯ УЗБЕКИСТАНА НА РЫНКЕ
ЕВРООБЛИГАЦИЙ И ЭФФЕКТИВНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ПРИВЛЕКАННЫХ СРЕДСТВ
ANALYSIS OF UZBEKISTAN'S PARTICIPATION
IN THE EUROBOND MARKET AND THE EFFICIENCY
OF USING THE RAISED FUNDS
Ф.И.Ш.
ЎзМУ, Иқтисодиёт факультети талабаси
Таянч иборалар: бенчмарк, эмитент, суверен облигациялар, институционал инвесторлар, даромадлилик, корпоратив халқаро облигациялар.
Ключевые слова: бенчмарк, эмитент, суверенные облигации, институциональные инвесторы, доходность, корпоративные еврооблигации.
Keywords: benchmark, issuer, sovereign bonds, institutional investors, yield, corporate international bonds.
Аннотация
Суверен евробонд Ўзбекистоннинг йирик банклари ва компанияларининг жаҳон молия бозорига чиқишини осонлаштиради ва улар учун суверен "бенчмарк" яратиб беради. Ўзбекистон Республикаси томонидан суверен халқаро облигацияларини, айниқса миллий валютадаги суверен халқаро облигацияларини халқаро молия бозорларида жойлаштирилиши мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга. Мақолада Ўзбекистоннинг еврооблигациялар бозоридаги иштироки ўрганилган, жалб қилинган маблағларнинг фойдаланиш самарадорлиги таҳлил қилинган.
Аннотация
Суверенные еврооблигации облегчат выход крупных узбекских банков и компаний на мировой финансовый рынок и создадут для них суверенный «ориентир». Размещение суверенных еврооблигаций Республики Узбекистан, особенно суверенных еврооблигаций в национальной валюте, на международных финансовых рынках имеет для страны стратегическое значение. В статье рассматривается участие Узбекистана на рынке еврооблигаций, анализируется эффективность использования привлеченных средств.
Annotation
The sovereign Eurobond will facilitate the entry of large Uzbek banks and companies into the world financial market and will create a sovereign "benchmark" for them. Placement of sovereign international bonds by the Republic of Uzbekistan, especially sovereign international bonds in national currency, in international financial markets is of strategic importance for the country. The article examines Uzbekistan's participation in the Eurobond market, analyzes the effectiveness of the use of the funds involved.
Яқин вақтгача халқаро молия институтларининг кредитлари доллар, евро ва япон иенасида жалб қилинган. Ўзбек сўмига жалб қилиниши муҳим янгилик бўлди, чунки Ўзбекистон ва бошқа маҳаллий компаниялар эмитентлар сифатида халқаро евробондларни сўмда чиқарганда ҳам валюта хавфига эга бўлмайди.
Еврооблигацияларнинг Ўзбекистон учун афзалликларини кўриб чиқадиган бўлсак, биринчидан, евробондлар Ўзбекистонни жаҳон молия бозорига танитади ва хорижий инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради. Иккинчидан, йирик ва узоқ муддатли инвестицияларни молиялаштириш манбаи ҳисобланади. Евробонд катта ҳажмдаги чет эл валютасидаги маблағларни ўрта ва узоқ муддат билан (30 йилгача) жалб қилишга хизмат қилади. Масалан, Ўзбекистон каби суверен эмитентлар учун ҳар бир евробонд ҳажми АҚШ доллари ҳисобида 500 миллион ва ундан юқори бўлиши мумкин. Учинчидан, инвесторлар доирасини кенгайтириш ва инвестиция манбаларини диверсификация қилишга имкон беради. Шунингдек, еврооблигациялар барқарор иқтисодий сиёсат юритиш барометри ҳисобланади. Евробонд чиқариш орқали Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий ривожланиш, барқарор монетар ва фискал сиёсат юритишга тайёр эканини жаҳон инвесторларига намойиш қилади. Бундан ташқари Ўзбекистоннинг корпоратив эмитентлари бўлмиш банкларга ёрдам бўлади.
Суверен евробонд Ўзбекистоннинг йирик банклари ва компанияларининг жаҳон молия бозорига чиқишини осонлаштиради ва улар учун суверен "бенчмарк" яратиб беради. Корпоратив евробондлар чиқариш жараёни Ўзбекистон корхоналаридан ўта юқори стандартларда молиявий ҳисоботни ҳамда бизнес учун имконият ва хатарларни очиқлашни талаб этади. Бу жараёнда мустақил рейтинг агентликлари, аудитор, юридик фирмалар, инвестицион банклар ва халқаро биржа вакиллари фаол иштирок этиб, корхона-эмитентнинг кредит ҳолатини чуқур ва кенг қамровли таҳлил этишади. Шу билан бирга, давомли ҳисобот мажбурияти ва иккиламчи бозордаги Евробонд нархи масъул ширкат раҳбарларини самарали фаолиятга ундайди. Хулоса қилиб айтганда, евробонд Ўзбекистон корхоналарида корпоратив бошқарувни жаҳон даражасига олиб чиқишга туртки бўлади ва турли соҳаларга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимига ижобий таъсир этади.
...