Essays.club - Получите бесплатные рефераты, курсовые работы и научные статьи
Поиск

Ҳудудий молия бозорлари, инвестицион фаолиятни фаоллаштириш механизмлари

Автор:   •  Ноябрь 15, 2018  •  Реферат  •  6,066 Слов (25 Страниц)  •  518 Просмотры

Страница 1 из 25

РЕЖА:

Кириш......................................................................................................................3

1. Ҳудудий молия бозори тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари...........................................................................................................5

2. Молия бозори ва инвестицион фаолиятнинг ҳудудларнинг иқтисодиётидаги роли ва ўрни.............................................................................12

3. Ҳудудий молия бозори ва инвестицион фаолиятни бошқарувчи, уни тартибга солиб турувчи асосий қонуний ва меъёрий ҳужжатлар..............................................................................................................16

4.Ҳудудларнинг инвестицион фаолиятининг самарадорлигини ошириш меҳанизмлари.........................................................................................................23

Хулоса ва таклифлар.............................................................................................33

Фойдаланган адабиётлар рўйхати........................................................................35


КИРИШ

Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган жадал ижимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади аҳолининг турмуш даражасини оширишга, унинг даромадларини ошириб, турмуш кечириш сифатини такомиллаштиришга қаратилмоқда. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган даромадлар сиёсати даромад турларини диверсификациялаш, тадбиркорлик фаолияти ва мулкий эгалик ҳуқуқларидан фойдаланиш жараёнларини янада эркинлаштириш орқали аҳоли даромадлари таркибий тузилмасини оптималлаштиришни рағбатлантирмоқда. Айниқса, аҳолининг ўз бўш турган маблағ ва ресурсларини инвестиция жараёнларига йўналтириш орқали даромадларини ошириш учун реал шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ислоҳотларнинг юқорида қайд этилган йўналишлари узоқ йиллар давомида, айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар ҳукм сурган маъмурий-буйруқбозлик тизимининг салбий таъсири натижасида вужудга келган муаммоларни ҳал этиш зарурати туфайли олиб борилмоқда. Аҳоли даромади таркибининг етарли даражада самарали ва оптимал эмаслиги, олиб борилаётган даромад сиёсати таркибида молиявий бозорларда иштирок учун даромадларни рағбатлантириш тадбирларининг сустлиги, ички инвестицияларда аҳоли иштироки фаол эмаслиги каби муаммолар шулар жумласидандир. Масалан, кейинги йилларда аҳоли даромадлари ҳажмининг ошиши яққол намоён бўлса-да, бу ўсишда инвестициялардан олинган даромадларнинг улуши жуда паст. Аҳолининг умумий даромадлари ҳажми сезиларли даражада ошиши асосан умумий даромадлар таркибида 59,6 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 32,2 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган. Аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар сезиларли улушни ташкил этади. 2018 йилнинг январь-март ойлари дастлабки маълумотларга кўра меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг умумий даромадлар таркибидаги улуши 59,6 фоизни ҳамда номинал ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 117,1 фоизни ташкил этди. Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги бундай улуши ва ўсиш суръати аҳоли умумий даромадларининг 11,6 фоизга ошишини таъминлади. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда аҳоли бўш маблағларидан фойдаланиш бўйича таъсирчан механизмининг яратилмагани, айниқса, қимматли қоғозлар бозори, инвестиция институтларининг етарли даражада самарали ташкил этилмагани, бир томондан, аҳоли томонидан мулкий ва тадбиркорлик даромадини кенгайтириш имконига эга бўлмаслик ҳолатини келтириб чиқарса, бошқа томондан иқтисодиётимиздаги инвестицияларнинг қўшимча ички манбалари чекланишига сабаб бўлиб келмоқда. Мазкур ҳолатларга танқидий ёндашган ҳолда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан биридир” деб алоҳида таъкидлаб ўтди. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мамлакатимизда амалга оширилаётган даромад сиёсати орқали ички инвестицияларда аҳоли иштирокини фаоллаштириш йўналишларини белгилаб олишни тақозо этади.

...

Скачать:   txt (97.2 Kb)   pdf (785 Kb)   docx (341.3 Kb)  
Продолжить читать еще 24 страниц(ы) »
Доступно только на Essays.club